📌ЎЗБЕКУ, ТОЖИК ДЎСТЛИ

R

Rahmatullo Muhammad

Меҳмон
🖊
Саидвафо Бобоев
📌
ЎЗБЕКУ, ТОЖИК ДЎСТЛИ
ГИГА БАХШИДА
ШИРУ ШАКАР.
Кўҳна Помир чўққиси сув қуйса ўзбек боғига,
Зар ҳурури акс этармуш Жайхуним қирғоқига.
Эх ,бадахшонлик либоси товланардур лолагун,
Тошкеним тилло узукин тақса гар бармоқига.
Бир-бирига чун яқиндур икки элнинг одати,
Топса янғоқни узатгай мағзидан аймоқига.
Кўҳи пайванд,ганжи фарсанг,сарҳади монанди дил,
Тўғралур ўзбекни нони тожиким қаймоқига.
Бахмал атрофида ўсса қўй қўзиси маърашиб,
Бахра олгайлар алафдин Панжекат яйлоқига.
Форс замонида Навоий битса ашъори ҳарис,
Турк ғазаллори буюклик қўшдилар салмоқига.
Икки тил бўлсин ва лекин маслак якдоналик,
Эътиқоди имом Аъзам масҳабин тармоқига.
Ҳар қаю тахтига ворис қўшша саркори рафиқ,
Бир майизни қирқ бўларлар,сув ичиб ўймоқига.
Боқ Садоий,келса мехмон кўрсатувлар эъҳтиром,
Оташи дилни ёқурлар битта ўт чақмоғига.
 
Верх Низ